Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади
Мазкур ҳужжат келгуси 5 йил учун мўлжалланган.

Ўзбекистон мудофаа вазири Шуҳрат Холмуҳамедов Москвага амалий ташрифи доирасида Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов билан музокаралар ўтказди.
Музокаралар чоғида томонлар икки мамлакат ўртасидаги қатор йўналишлардаги ҳамкорлик икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётганини таъкидладилар.
Учрашув якунида вазирлар Ўзбекистон ва Россия ўртасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорлик режасини имзоладилар.







