Самарқандда уч киши бир йигитни калтаклади
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

9 май куни соат 20:30 да Самарқанд шаҳар “Кафтархона” маҳалласида яшовчи 18 ёшли йигит ўзига тегишли бўлган скутерда Самарқанд шаҳар “Чармгари” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида ҳаракатланиб кетаётганида унга олдиндан таниш бўлмаган Самарқанд тумани “Гулобод” маҳалласида яшовчи уч ака-укалар отаси бошқарувидаги “Малибу” русумли автомашинада кетаётган вақтида ўзаро жанжал келиб чиққан.
Мазкур жанжал давомида 3 нафар ака-укалар скутер ҳайдавчисини уриб, тан жароҳати етказган.
Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.







