Uzbekistan Airways парвозлар жадвалини ўзгартирди
Бунга Покистон ва Ҳиндистон чегараси ёпилгани сабаб бўлди.

Покистон ва Ҳиндистон чегарасида ҳаво ҳудуди ёпилгани сабабли Uzbekistan Airways бир нечта халқаро йўналишлар бўйича парвоз жадвалини ўзгартирди.
Ўзгаришлар Тошкентдан Деҳли, Мумбай, Лахор, Бангкок, Куала-Лумпур, Пхукет йўналишлари ва ушбу шаҳарлардан қайтиш рейсларига тааллуқлидир.
Баъзи ҳолатларда учиш вақти 1,5 соатга ёки ундан кўпроққа чўзилиши мумкин. Бекор қилинган рейслар бўйича йўловчиларга чипта пулини қайтариш ёки яқин саналарга бепул қайта бронь қилиш имконияти берилади.







