Энг яхши 10 та ўзбек сериали
Қозоғистон сайтида ўзбек сериаллари рейтинги эълон қилинди.

Қозоғистондаги оммавий сайтларнинг бирида ўзбек томошабинларининг қалбидан чуқур жой олган, миллионлаб мухлислар меҳрини қозонган ўзбек сериаллари орасидан энг яхшилари рўйхати тақдим этилди. Бу лойиҳалар нафақат ўз вақтида катта шов-шувга сабаб бўлган, балки маданиятимизнинг ажралмас қисмига айланган.
1. Опа-сингиллар
Уч опа-сингил — Нафиса, Насиба ва Шаҳноза ҳаёти орқали ўзбек оилаларидаги турмуш тарзи, урф-одатлар, келин-куёв, қайноналар ўртасидаги мураккаб муносабатлар ёритилади. 2012 йилнинг энг машҳур оилавий сериали бўлган.
2. Меҳмонжонлардан айланай
Ҳар бир қисмида меҳмондўстлик, саховат ва ўзаро ҳурмат сингари қадриятлар кўрсатилади. Ҳар хил вазиятлар орқали ўзбек оиласидаги меҳмон кутиш анъаналари ёритилади.

3. Оловли йўллар
Машҳур адиб Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи тарихий-ижтимоиий сериал. Узоқ йиллик кураш, маърифат ва озод фикр йўлида қилган хизматлари орқали томошабинга илҳом бағишлайди.
4. Шайтанат
Машҳур романга асосланган бу криминал драма мураккаб жиноят дунёсига тушиб қолган, адолат изловчи инсон ҳаёти орқали мафиявий тизимнинг ички томонларини очиб беради. Ўзбек сериалларининг классикасига айланган.

5. Артист
2016 йилда чиққан ёшлар орасида машҳур бўлган сериал. Санъат институтида ўқийдиган дўстларнинг орзулари, муҳаббати, дўстлиги ва ҳаётий синовлари орқали замонавий ёшлик руҳи акс эттирилган.

6. Мени сев
Ёш йигит ва қиз ўртасидаги ҳис-туйғулар, мажбурий никоҳ ва эркин севги ўртасидаги зиддиятлар асосида қурилган замонавий мелодрама. Оила ва шахсий танлов ўртасидаги кураш кўрсатилади.

7. Қадам
Ҳақиқий воқеаларга асосланган, оддий, лекин таъсирли севги ҳикояси. Янги актёрлар иштирокида суратга олинган бу сериал томошабинни самимийлиги билан забт этган.

8. Мени асра
Замонавий Ўзбекистонда яшовчи бир нечта ёшларнинг ҳаётий синовлари, орзулари, хиёнат ва севгилари ҳақида. Ҳар бир образ ўз йўлини топишга ҳаракат қилади.

9. Қизим
Ҳар хил оилаларнинг турмуш тарзини кўрсатиб, ота-оналик масъулияти, авлодлар ўртасидаги фарқ ва севги ҳақида ҳикоя қилувчи машҳур сериал.

10. Туташ тақдирлар
Бутунлай бошқа-бошқа ҳаёт йўлида кетаётган инсонларнинг тақдирлари тўсатдан туташади. Ҳар бир эпизод ҳаётнинг кутилмаган бурилишлари ҳақида ҳикоя қилади.








