Жиззахда чойхоналардан бири ёниб кетди
Ҳозирда ёнғин бартараф этилмоқда.

Бугун, 17 май куни Жиззах шаҳар “Халқабод” МФЙда жойлашган бозор яқинидаги чойхонада ёнғин содир бўлди. Бу ҳақида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 13:39 да қуршаб олинган.
Ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда. Олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар натижасида ёнғин майдони қисқариб бормоқда.
Қўшимча қилинишича, айрим ижтимоий тармоқларда Жиззах шаҳардаги бозорда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида нотўғри хабарлар тарқалмоқда. Аслида ёнғин бозор яқинидаги ошхонада рўй берган.







