“Ниссан” бир нечта заводларини ёпади
Компания харажатлари қисқартирилади.

Япониянинг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчиси “Ниссан” мамлакатдаги ҳамда хориждаги заводларининг бир қисмини ёпишга қарор қилди. Компания бу чорани ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ва молиявий барқарорликни таъминлаш учун кўрмоқда.
Японияда биринчи бўлиб 1961 йилдан буён фаолият юритиб келаётган Оппама заводи ёпилади. Яна ёпилиши мумкин бўлган заводлардан бири — Сенане шаҳрида жойлашган ишлаб чиқариш корхонаси. Бу завод “Ниссан”нинг тўлиқ эгалигида эмас, балки компания унинг фақат бир қисмини назорат қилади. Шу сабабли ҳам у ёпиладиган объектлар рўйхатига киритилиши мумкин. Ҳар иккала объект ишлаб чиқариш ҳажмининг қисқариши туфайли ёпилиши мумкин.
Оптималлаштириш доирасида хориждаги бир нечта корхоналар ҳам ёпилиши режалаштирилмоқда. Хусусан, Жанубий Африка, Ҳиндистон, Аргентина ва Мексикадаги ишлаб чиқариш нуқталари қисқартирилади. Компания бу орқали жорий молиявий босимни камайтиришни ва келажакда янада самарали фаолият юритишни мақсад қилган.







