Кўкдалада тарвуз экспорти бошланди
Туманда махсус экспорт штаби ташкил этилган.

Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида тарвуз йиғим-терими бошлаб юборилди ва маҳсулотлар катта юк машиналарида ички бозорларга ҳамда экспорт йўналишларига юборилмоқда.
Экспорт жараёнларини тез ва шаффоф ўтказиш мақсадида туманда махсус экспорт штаби ташкил этилган. Бу ерда 90 нафар фитосанитария назоратчиси ва 10 нафар мутахассис суткасига 24 соат ишламоқда.
Фақатгина 15–20 май кунлари орасида Қозоғистонга 839 тонна, Россияга эса 1437 тонна тарвуз экспорт қилинган. Ўтган ҳафта давомида эса жами 4300 тоннадан ортиқ тарвуз ички ва ташқи бозорларга етказиб берилди.







