Ажинларнинг асосий сабаби ёш эмас — қуёш!
90 фоиз ажинлар қариликдан эмас, қуёшдан пайдо бўлади.

Кўпчилик ажинларни фақат ёши ўтганининг белгиси деб билади. Аслида эса, теридаги эрта қариш аломатларининг 90 фоизи табиий қариш эмас, балки қуёш нурларининг, аниқроғи, ультрабинафша нурланишининг зарарли таъсири натижасидир.
Россиялик косметолог Елизавета Шухманнинг маълум қилишича, айниқса очиқ жойларда — юз, бўйинга яқин соҳалар, қўлларда терининг эрта қариш ҳолатлари тез-тез учрайди. Улар айниқса қуёшда кўп юрадиган, 30 ёшга ҳам етмаган инсонлар орасида ҳам учраши мумкин.
Унинг таъкидлашича, фото қариш деб аталувчи бу жараён ультрабинафша нурлари ДНКга зарар етказиши, коллаген ва эластин толаларини емириши натижасида юзага келади. Натижада тери мустаҳкамлигини йўқотиб, ажинлар, пигмент доғлари, ўргимчак томирлари ва юз шаклининг ўзгариши билан намоён бўлади.
Қорамтир тери фотошимолларга нисбатан ультрабинафша нурланишни 50 фоизгача фильтрлаш хусусиятига эга. Аммо бу мутлақо ҳимоя дегани эмас — барча тери типлари фото қаришга нисбатан сезувчандир.
Ҳимоя чоралари қандай бўлиши керак?
- Шухман қуйидаги профилактик чораларни тавсия қилади:
- Ҳар куни SPF30+ даражадаги қуёшдан ҳимоя кремини қўллаш — ҳатто булутли кунларда ҳам.
- С ва E витаминлари, ресвератрол каби антиоксидантлар истеъмол қилиш.
- Терининг ҳолатига мос косметик парвариш ва муолажалар.
Замонавий ҳимоя воситалари икки асосга қурилган:
Физик фильтрлари (рух оксиди, титан диоксиди) қуёш нурларини акс эттиради, лекин айрим ҳолларда терини “оқартириб” юбориши ёки тешикларни ёпиши мумкин.
Кимёвий фильтрлари (масалан, авобензон, октокрилен) ультрабинафша нурларини ютиб, уларни хавфсиз иссиқликка айлантиради, аммо сезгир терида аллергик реакция чақириши мумкин.
Энг идеал ечим — ҳар икки фильтрлардан иборат гибрид формулали кремлар. Шунингдек, ҳар икки соатда, айниқса сувга тушгандан сўнг, кремни янгилашни унутмаслик керак.







