Lifestyle

Данияда пенсия ёши 70 га кўтарилади

Парламент бу қарорни 2040 йилга қадар қабул қилган.

Данияда пенсия ёши 70 га кўтарилади

Дания парламенти 2040 йилга қадар пенсия ёшини 70 га кўтариш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Бу мамлакатни Европада энг юқори пенсия ёшига эга давлатга айлантиради. Қонун 1971 йил 1 январдан кейин туғилган барча фуқароларга тааллуқли бўлади.

 

Бу чора 2006 йилда жорий этилган пенсия ёшини умр давомийлигига боғлаш тизими доирасида амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунда пенсия ёши 67 ни ташкил этади, 2030 йилда 68, 2035 йилда эса 69 га етказилади.

 

Қонун лойиҳаси 81 нафар депутат томонидан қўллаб-қувватланди, 21 нафар эса қарши овоз берди. Ўтган йили мамлакат бош вазири Метте Фредериксен автоматик ошириш тизими қайта кўриб чиқилиши кераклигини таъкидлаган эди.

 

Бироқ бундай ўзгариш жамоатчиликда турлича қабул қилинди. 47 ёшли Томмас Енсен ўз фикрини шундай ифодалади: “Биз тинмасдан ишлаяпмиз, аммо буни доимо давом эттириб бўлмайди. Солиқ тўлаб келяпмиз — болалар ва набиралар билан вақт ўтказиш ҳаққимиз ҳам бўлиши керак”.

 

Сўнгги ҳафталарда Копенҳагенда пенсия ёшининг ошишига қарши касаба уюшмалари қўлловида норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Дания касаба уюшмалари конфедерацияси раҳбари Еспер Эттруп Расмуссен ушбу таклифни “тамоман адолатсиз” деб атади.

 

“Дания иқтисодиёти барқарор, бироқ Европа Иттифоқидаги энг юқори пенсия ёши бизда”, — деди у.

 

Айни пайтда, Европанинг кўплаб давлатлари ҳам умр давомийлигининг ошиши ва бюджет танқислигини камайтириш мақсадида пенсия ёшини кўтармоқда. Масалан, Швецияда пенсия тўлаш энг эрта 63 ёшдан бошланади. Италияда бу 67 ёш, Францияда эса 2023 йилда пенсия ёши 62 дан 64 га кўтарилди — бу эса оммавий норозиликларга сабаб бўлган.

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

Данияда пенсия ёши 70 га кўтарилади | Zamon.uz