Ўзбекистон

Энди Ўзбекистоннинг ҳам ўз ҳарбий дрони бор

“Ғалаба боғи”да MSITF —2025: Мудофаа соҳасида инновацион технологиялар фестивали бошланди.

Энди Ўзбекистоннинг ҳам ўз ҳарбий дрони бор

Тошкентда 29 майдан Мудофаа саноати ва хавфсизлик соҳасидаги инновацион технологиялар фестивали старт олди. Фестивалда Қуролли Кучларга зарур бўлган замонавий технологиялар, металлургия, кимё саноати ҳамда текстиль соҳасида ишлаб чиқарувчи ташкилот, йирик корхоналар ва жисмоний шахслар ҳамда ихтирочилар ўзларининг маҳсулотлари билан иштирок этишмоқда.

 

Инновацион ғояларни амалиётда синовдан ўтказиш, ёшлар ўртасида замонавий технологияларга қизиқишни янада кучайтириш ва муҳандислик соҳаларига кенг жалб қилиш, ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхона ва ташкилотларни мудофаа саноати соҳасига йўналтириш мақсадида “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ҳудудида, мудофаа соҳасидаги инновацион технологиялар фестивали икки йилдан буён ташкил этилади.

 

 

 

 

Фестивалнинг бу йилги тадбирлари доирасида ҳам мудофаа саноатига оид замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техникалар, робототехникалар, кимё-технологиялари, кон-металлургия соҳаси ҳамда ҳарбий, икки хил мақсадга мўлжалланган махсулотлар кўргазмаси намойиш этилди.

 

Фестивалда Т-64 танкининг энг сўнгги модификацияси намойиш этилди. Шу билан бирга, маҳаллий ишлаб чиқарилган фуқаролик самолёти намойиш этилди. Яқин кунларда у савдога чиқарилиши режалаштирилган ва истаган фуқаро уни сотиб олиши мумкин бўлади. Тахминий нархи — 200 минг АҚШ доллари атрофида. Максимал тезлиги — соатига 200 км. Бу орқали мамлакатда кичик авиация ривожи янги босқичга чиқиши кутилмоқда.

 

 

 

 

Шу билан бирга, Турин Политехника университети 2-босқич талабаси, 17 ёшли Ардуино Мингафаров ўзининг роботехникага оид муаллифлик лойиҳаларини ҳам тақдим этди. Лойиҳада “Ўргимчак робот”, “Сенсорли овоз”, “Қўлга ўргатилган дрон”, "Автотўсиқ" шулар жумласидандир.

 

Дастлаб, тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-майор Шухрат Халмухамедов сўзга чиқиб, барча иштирокчиларни юртимизда иккинчи бор ўтказилаётган мазкур фестиваль билан қутлаб, мамлакатимиз мудофааси учун ўз ҳиссасини қўшаётган тадбиркорларга миннатдорлик билдирди. Ва фавқулотда вазиятлар натижасида бевақт оламдан кўз юмган ҳарбий хизматчиларнинг оиласи ва фарзандларига совға-саломлар улашилди, уларга яна бир бор ҳамдардлик билдирилди.

 

 

 

 

Шунингдек, кўргазма доирасида иштирокчи компанияларнинг "Б2Б" бизнес тадбирлари, яъни музокаралар ўтказилди. Ундан ташқари, фестиваль доирасида ёшлар ўртасида “Кибер спорт”, “Хакерлик устаси”, "Дастурлаш", “3Д моделлаштириш технологиялари”, “Роботлар жанги”, Учувчисиз учиш аппаратларини лойиҳалаштириш”, "Ракетамодел", "Дрон-рейсинг" ва “Келажак транспорт технологиялари робототехникаси” йўналишларида мусобақалар ўтказилади.

 

Дастурлаш ва робототехникага қизиқадиган ёшларимиз учун ушбу фестиваль ўз ғояларини рўёбга чиқариш ҳамда соҳадаги билимларини янада ривожлантириш йўлида биринчи қадам бўлади. Фестивалда саралаб олинган иқтидорли ёшлар ва фуқароларга келгусида Мудофаа саноати корхона ва заводларида ўзларининг ишланмаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишлари ва ишга жойлашишлари учун кенг имкониятлар яратилади.

 

Фестиваль давомида режалаштирилган кўргазма ва мусобақалар ўзаро ҳурмат, соғлом рақобат, чинакам ватанпарварлик руҳида ўтиши ва ёрқин лаҳзаларга бой бўлиши кутилмоқда.

 

                                                                                                                              Гавҳар Зиёдуллаева, журналист

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Энди Ўзбекистоннинг ҳам ўз ҳарбий дрони бор | Zamon.uz