Ўзбекистон

Самарқандда мактаб ўқувчилари калтакланди

Директор зўравонларга ёрдам бергани айтилмоқда.

Самарқандда мактаб ўқувчилари калтакланди

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида жойлашган 83-сонли умумтаълим мактабида бегона шахслар томонидан мактаб ўқувчиларига нисбатан зўравонлик содир этилди. Ҳолат 29 апрель куни рўй бергани, зўравон шахслар мактаб директори орқали ўқувчи қизларни ташқарига чиқаришга эришгани ҳақида хабарлар тарқалди.

 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, мактаб директори дарс вақтида 11-синфда ўқийдиган қизларни мактаб ташқарисига чиқарган. Шу ерда уларни Самарқанд шаҳрида яшовчи 18 ёшли фуқаро калтаклагани айтилмоқда.

 

Расмийлар ушбу ҳолатга муносабат билдиришмаган бўлсада, Пастдарғом тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани тасдиқланди. Қайд этилишича, фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми (безорилик) билан айбланмоқда.

 

Маълум қилинишича, зўравонлик оқибатида мактаб ўқувчилари турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Самарқандда мактаб ўқувчилари калтакланди | Zamon.uz