Россияда чигиртка унидан нон тавсия этилди
Ундан тайёрланган маҳсулотларнинг оқсил миқдори анча юқори бўлади.

Россия олимлари озиқ-овқат танқислиги фонида чигиртка уни қўшилган нонни тавсия қилмоқда. Мутахассислар нон таркибига қўшилган чигиртка хомашёси уни оқсиллар ва микроэлементлар билан бойитишини таъкидламоқда.
Жанубий Урал давлат университети олимлари оддий буғдой унига чигиртка, сув ўтлари ва қўзиқорин кукуни аралашмасини қўшиб, янги турдаги нон рецептини ишлаб чиққан. Ундан тайёрланган маҳсулотларнинг оқсил миқдори анча юқори бўлиб, таъми ва тузилиши ҳам яхшиланиши маълум қилинган.
Тадқиқот озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кескин ошган бир пайтда тақдим этилди. Росстат маълумотларига кўра, 2024 йилда нон нархи 15% га қимматлашган ва озиқ-овқат инфляцияси 11,05% ни ташкил этган. Янги тавсиялар аҳолининг қимматчилик шароитида арзон ва фойдали егуликларга бўлган эҳтиёжини қондиришни мақсад қилган.







