Жаҳон

Россияда ходимларга чарчоқ сабабли пуллик таътил берилиши мумкин

Мутахассислар чарчоқни касаллик сифатида тан олиш ва таътил билан бартараф этишни таклиф қилишмоқда.

Россияда ходимларга чарчоқ сабабли пуллик таътил берилиши мумкин

 

Россия корхоналари ходимлари яқин орада чарчашга қарши қўшимча пуллик таътил олиш ҳуқуқига эга бўлишлари мумкин. Замонавий сиёсат муаммоларини ўрганиш институти директори Антон Орлов меҳнат вазири Антон Котяков номига йўллаган мурожаатда айни шу ташаббусни илгари сурди.

 

Орлов Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) 2019 йилда чарчашни расмий равишда касаллик сифатида тан олганини эслатди. Бироқ Россияда ҳозирча бу ҳолат халқаро касалликлар таснифи — ICD-10'да мавжуд эмас. Мутахассис фикрича, айниқса соғлиқни сақлаш муассасалари, хоспислар, қариялар уйлари ва ит билан ишловчи соҳа ходимлари юқори хавф гуруҳига киради.

 

Орлов чарчоқ ҳолатини тиббий йўл билан тасдиқлаган фуқароларга йиллик асосда эттигача календарь кун давом этадиган қўшимча пуллик таътил тақдим этишни таклиф қилмоқда. Бу таклиф меҳнат қонунчилигига тегишли ўзгартиришлар киритишни назарда тутади.

 

Аввалроқ Россиядаги айрим компаниялар ходимлар чарчоқларини камайтириш мақсадида махсус дастурларни амалиётга жорий эта бошлаганди.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.