Қарзнинг оғир оқибати
Қўқонда қарз сабаб бир оила уйидан айрилди.

Қарз ва молиявий мажбуриятларга масъулиятсиз ёндашиш оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлигини кўрсатувчи ачинарли ҳолат Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрида қайд этилди. Натижада бир оила ўз уйидан мажбурий тартибда чиқариб юборилган.
Аниқланишича, фуқаролар С.С. ва Д.М.lar А.Н. исмли шахсдан 25 минг АҚШ доллари миқдорида қарз олиб, ўзларига тегишли уйларини гаровга қўйишган. Бироқ, белгиланган муддатда қарз қайтарилмагач, сумма 75 минг долларгача ошиб кетган.
Даъвогарнинг аризасига асосан суд гаровдаги уйни А.Н. номига расмийлаштиришга қарор қилган. Бироқ қарздорлар уйларини ихтиёрий равишда бўшатишдан бош тортишган. Шу сабабли иш Мажбурий ижро бюросининг Қўқон шаҳар бўлимига юборилган.
Бюро ходимлари қонун асосида огоҳлантиришлар берган бўлсада, қарздорлар уйни бўшатмаган. Охир-оқибат, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда, С.С. оиласи мажбурий тартибда уйидан чиқарилиб, калит қонуний эгасига – А.Н.ga топширилган.







