YouTube реклама блокловчиларга қарши чораларни кучайтирди
Платформа бу орқали реклама даромадларини сақлаб қолмоқчи.

YouTube реклама блоклаш воситаларидан фойдаланадиган фойдаланувчиларга нисбатан қаттиқроқ чоралар қўлламоқда.
Эндиликда бундай фойдаланувчилар YouTube'дан фойдаланишда жиддий чекловларга дуч келмоқда. Айрим ҳолатларда, видеони томоша қилиш учун реклама блокловчини ўчириш ҳақида огоҳлантиришлар чиқмоқда.
Баъзи фойдаланувчилар эса бутунлай бўш саҳифа билан тўқнашмоқда. Блокловчи ўчирилмагунча видеоларни кўришнинг иложи йўқ. YouTube ушбу сиёсати орқали ўз реклама даромадларини ҳимоя қилишни мақсад қилган.







