Ҳайит тонги қишлоқда бошқача отади
Аввал табиат уйғонади — борлиқдаги ҳар бир тирик жон ҳаракатга келади. Сўнг бу сергаклик инсонларга ўтади: уйқудаги қизча юзини ювади, қумурсқалар қатнови бошланади, чой дамланади, оналар ҳовлидаги кундалик ишларига киришади. Шундан кейингина байрам бошланади. Бу фотоҳикоя ҳайитнинг ҳовли, ошхона ва болалар ўйинидаги шукуҳини тасвирлайди.
































