Самарқандда яширин цех аниқланди
Унда қўлбола алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.А. Булунғур тумани “Дўстлик” МФЙ ҳудудидаги хонадонда яширин алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйганлиги аниқланган. Ушбу хонадондан сотиш мақсадида ишлаб чиқарилган умумий баҳоси 168,3 млн сўмлик турли номдаги 3 236 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулоти, елим идишлар, шиша қопқоқлар ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган воситалар ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







