Ўзбекистон

Россия ТИВга Ўзбекистондан нота юборилди

Москвада ОМОН ходимлари мигрантларни уриб-тепкилаганди.

Россия ТИВга Ўзбекистондан нота юборилди

Ўзбекистон элчихонаси Россия ТИВга меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари бузилгани муносабати билан нота юборди.

 

“Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Москвадаги рейдлар чоғида чет эл фуқароларига нисбатан жисмоний куч ишлатилгани ҳақидаги хабарларга изоҳ сўраб Россия ташқи идорасига нота юборди”, — дея маълум қилди ТИВ матбуот котиби Ахрор Бурханов.

 

Хабар берилишича, 10 июнь куни вазирликда Россия томони билан ҳар ой миграция масалалари бўйича ўтказиладиган навбатдаги учрашув ташкил этилган. Унда ТИВ РФ ҳудудида айрим ҳолатларда Ўзбекистон фуқароларига нисбатан рухсатсиз текширувлар, ҳурматсизлик ва қўпол муомалалар кузатилаётгани тўғрисидаги хабарлар ташвиш уйғотаётганини таъкидлаган.

 

Бир кун аввал Москвада ОМОН ходимлари Мудофаа вазирлигининг Строгино туманидаги муассасаларидан бирида жойлашган меҳнат муҳожирлари ётоқхонасида қаттиқ рейд ўтказган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари уларга қўпол муносабатда бўлган: эркакларни хоналаридан ҳайдаб чиқарган, секин ҳаракат қилганларни эса тепки ва шапалоқ билан туртиб чиқарган. Ёзувда муҳожирларга нисбатан ишлатилган ҳақоратли сўзларни ҳам эшитиш мумкин.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Россия ТИВга Ўзбекистондан нота юборилди | Zamon.uz