Ўзбекистон

Иқтисодий ўсиш барқарор, лекин маҳаллий муаммолар ечим кутмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлашув минтақамизга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Иқтисодий ўсиш барқарор, лекин маҳаллий муаммолар ечим кутмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев сўнгги беш ойда саноат 6,4 фоизга, экспорт 18 фоизга, хорижий инвестициялар эса 46 фоизга ошганини таъкидлади. Қиймати 3 миллиард долларлик 2,5 мингдан зиёд янги ишлаб чиқариш қувватлари ишга тушди, 2,4 миллион киши даромадли фаолият билан банд бўлди.

 

Шу билан бирга, Президент халқаро можаро ўчоқларининг, айниқса, Яқин Шарқдаги кескинлашувнинг минтақамизга салбий таъсири бўлиши мумкинлигини айтиб ўтди. Савдо алоқалари ва логистика йўлларининг издан чиқмаслиги учун ҳар бир раҳбар — ҳокимлар ва вазирлар — вазиятни олдиндан кўра билиб, топшириқ кутмасдан ташаббус билан ҳаракат қилиши шартлигини таъкидлади.

 

Давлат раҳбари маҳаллий муаммоларни ҳам очиқ танқид қилди. Масалан, Қумқўрғон марказидаги темир йўл шлагбауми 200 метрга кўчирилса, ҳар куни юзага келадиган тирбандлик бартараф этилади. Аммо бу оддий муаммони ҳал қилиш учун на туман, на вилоят ҳокимининг ваколати етади — рухсат марказдан олинади.

 

Шунингдек, Термиз–Сариосиё темир йўлининг ярми электрлаштирилмаганлиги сабабли, йўловчи поездлар электр ўрнига дизель локомотивларида икки баробар кўпроқ вақт сарфламоқда. Президент бу борада Транспорт вазири И. Маҳкамов ва “Ўзбекистон темир йўллари” раиси З. Нарзуллаевнинг бефарқлигини кескин танқид қилди.

custom img

Устингга қайноқ сув қуйсам, куясанми? — Жиззахдаги келинга зўравонлик ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган аёлнинг ҳолати юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланди.

custom img

Қарши Техника университетида ёнғин: бинони тутун қоплади

Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ.

custom img

Трансформатор ёнғини: айрим ҳудудлар вақтинча электрсиз қолди

Ёнғинга қисқа туташув ва трансформатор мойининг сизиб чиқиши сабаб бўлган.

custom img

Самарқанддаги портлаш: маҳаллий аҳоли норози

Ҳолат аҳоли яшаш жойларига яқин тоғли ҳудудда содир бўлган.

custom img

“Damas”да хавфли пойга: гувоҳномасиз ҳайдовчисига чора кўрилди

Ҳайдовчиси профилактика инспектори ва фуқароларнинг тўхташ ҳақидаги талабига бўйсунмай, юқори тезликда ҳаракатланган.

custom img

Болалар энди Ватанда: Россияда жазо ўтаётган ўзбекистонликларнинг фарзандлари қайтарилди

Улар бу пайтгача жазони ижро этиш муассасаси қошидаги болалар уйида тарбияланган.

custom img

Хурмузда музокаралар тўхтаб қолди: нефть бозори яна хавотирда

Омон воситачилигида Хурмуз бўғозида денгиз қатновини тартибга солиш бўйича ўтказилиши режалаштирилган учрашув қолдирилди. Бу қарор минтақадаги кескинлик ва жаҳон энергетика бозоридаги хавотирларни яна кучайтирди.

custom img

Аҳоли мурожаатлари эътиборсиз қолдирилди: 151 нафар мансабдор ишдан бўшатилди

Бандлик, маҳалла, МИБ, соғлиқни сақлаш, прокуратура, ижтимоий ҳимоя ва энергетика соҳаларида мурожаатлар билан ишлашда энг кўп камчилик аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"