Lifestyle

Шифокор иссиқ душ хавфи ҳақида огоҳлантирди

Ҳаддан ташқари иссиқ душ соғлиғингизга таҳдид солиши мумкин.

Шифокор иссиқ душ хавфи ҳақида огоҳлантирди

 

Германиялик шифокор Маҳяр Маддаҳали ҳаддан ташқари иссиқ душ соғлиқ учун сезиларли хавфларни келтириб чиқариши мумкинлигини маълум қилди. Даилй Маил хабарига кўра, иссиқ сув босимнинг кескин тушишига, бош айланишига, ҳаттоки ҳушдан кетишга олиб келиши мумкин. Шунингдек, у терининг ҳимоя қатламини заифлаштиради.

 

Шифокорнинг тушунтиришича, юқори ҳарорат таъсирида теридаги қон томирлари кенгаяди — бу организмнинг табиий совуқланиш реакцияси ҳисобланади. Аммо бу ҳолат айрим одамларда нохуш ҳолатларга, жумладан, мувозанат йўқолиши ва йиқилишларга сабаб бўлиши мумкин.

 

“Ҳаммомдаги қаттиқ юзалар ҳушидан кетиб йиқилган одам учун жиддий хавф туғдиради. Бундай йиқилиш оғир жароҳатлар билан якунланиши мумкин”, — дейди шифокор.

 

Хавфни камайтириш учун у қуйидагиларни тавсия этади:

  • Заифлик сезилганда сув ҳароратини пасайтириш
  • Сирпанишга қарши паспаслар, тутқичлар ва душ стулчалари қўллаш
  • Фавқулодда ҳолат учун сигнал берувчи мосламалардан фойдаланиш

 

Бундан ташқари, иссиқ сув терининг табиий ёғли қатламини ювиб юборади, бу эса қуруқлик, тирнаш ва аллергик реакцияларга олиб келади. Мунтазам иссиқ душ сочларни ҳам заифлаштиради: улар мўртлашади, учлари тезроқ синади ва соғлом кўринишини йўқотади.

 

Иссиқ сувнинг яна бир хавфи — тери микробиомасининг бузилиши. Бу фойдали бактериялар қатлами организмнинг иммун ҳимоясини таъминлашда муҳим роль ўйнайди. Улар йўқолса, тананинг инфекцияларга қарши табиий кураш қобилияти сусаяди.

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

Шифокор иссиқ душ хавфи ҳақида огоҳлантирди | Zamon.uz