Жаҳон

Британия Россияга янги санкциялар жорий этди

Россияга алоқадор компаниялар ва танкерлар қора рўйхатга киритилди.

Британия Россияга янги санкциялар жорий этди

 

Буюк Британия Россияга қарши санкцияларни янада кенгайтирди. Янги чекловлар доирасида Россия билан алоқадор 10 та компания ва жисмоний шахслар, шунингдек, 20 та нефть танкери қора рўйхатга киритилди. Бу ҳақда Британия ташқи ишлар вазирлиги тарқатган ҳужжатда маълум қилинди.

 

Жисмоний шахслар:

 

Санкциялар рўйхатига Полша фуқароси Олег Ткач ҳамда Буюк Британия ва Украина фуқаролигига эга Владимир Тутоқ киритилган. Улар Россияга электрон компонентлар етказиб беришда гумон қилинаётган Телпериен, Бомпиетро Традинг ва Саровилли Традинг каби компанияларни бошқаради.

 

Юридик шахслар:

 

  • Россия Мудофаа вазирлигининг Чуқур денгиз тадқиқотлари бош бошқармаси
  • Роснефт Марине (УК) Лимитед
  • Орион Стар Гроуп
  • Бирлашган Араб Амирликларида рўйхатдан ўтган Валегро
  • Атлас акциядорлик жамияти

 

Молиявий ташкилотлар:

 

Санкциялар орасида “Металлург” номли кредит ташкилоти ҳам бор. Унга раҳбарлик қилувчи Юрий ва Егор Карасевлар ҳам чекловга учради.

 

Янги санкциялар тўплами Россиянинг ҳарбий имкониятларини заифлаштириш ва халқаро таъминот занжирларини издан чиқаришга қаратилган.

Россияликларга Шенген визаси олиш қийинлашиши мумкин: ҳарбий гувоҳнома ҳам сўралади

Россияликларга Шенген визаси олиш қийинлашиши мумкин: ҳарбий гувоҳнома ҳам сўралади

Россия армияси ёки унга алоқадор қуролли гуруҳларда хизмат қилган шахслар учун кириш тақиқланиши мумкин.

Спортчилар ва банкларга чеклов: Европа Иттифоқи Россияга қарши 22-санкциялар пакетини тақдим этди

Спортчилар ва банкларга чеклов: Европа Иттифоқи Россияга қарши 22-санкциялар пакетини тақдим этди

Таклиф этилаётган чекловлар молиявий хизматлар, криптовалюталар ва энергетика секторини ҳам қамраб олади.

Ҳиндистондан Непалга 1,62 млрд долларлик ёрдам: маблағ сув тошқини оқибатларини бартараф этишга йўналтирилади

Ҳиндистондан Непалга 1,62 млрд долларлик ёрдам: маблағ сув тошқини оқибатларини бартараф этишга йўналтирилади

Табиий офат оқибатида тахминан 1 500 киши ҳалок бўлган, 5 200 киши бедарак йўқолган ёки ҳалок бўлган деб тахмин қилинмоқда.

Истанбулда ноқулай об-ҳаво: 18 та самолёт бошқа аэропортларга қўнди

Истанбулда ноқулай об-ҳаво: 18 та самолёт бошқа аэропортларга қўнди

Ноқулай об-ҳаво шароити, хусусан, кучли ривожланган кумулонимбус булутлари самолётларнинг хавфсиз қўнишига тўсқинлик қилган.

Исроил ҳужумлари Ғазони “заҳарли хароба”га айлантирди — Oxfam

Исроил ҳужумлари Ғазони “заҳарли хароба”га айлантирди — Oxfam

Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиётлари сув, тупроқ ва ҳавонинг кенг кўламда ифлосланишига олиб келиб, аҳоли саломатлиги ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигига жиддий таҳдид туғдирмоқда.

Наркотик контрабандасининг ғайриоддий усули: 4 киши 280 та капсула билан ушланди

Наркотик контрабандасининг ғайриоддий усули: 4 киши 280 та капсула билан ушланди

Гумонланувчилар суд қарори билан ҳибсга олиниб, қамоққа юборилган.

Хитойда жосуслик иши: давлат сирларини сотган амалдор ўлимга ҳукм қилинди

Хитойда жосуслик иши: давлат сирларини сотган амалдор ўлимга ҳукм қилинди

Амалдор хорижий давлатга 100 дан ортиқ маълумот етказган, уларнинг 35 таси давлат сири деб топилган.

Калининград блокадаси хавфи: Россия иккита темирйўл пароми қуради

Калининград блокадаси хавфи: Россия иккита темирйўл пароми қуради

Ушбу чора Калининград вилоятини транспорт блокадасидан ҳимоя қилиш ва унинг узлуксиз таъминотини йўлга қўйиш мақсадида амалга оширилмоқда.