Жаҳон

Исроил фуқароларига мамлакатни тарк этишни тақиқлади

Исроилнинг асосий халқаро аэропорти ёпилган.

Исроил фуқароларига мамлакатни тарк этишни тақиқлади

Исроил ҳукумати Эрон билан кескинлик ортгани сабабли ўз фуқароларига хорижга чиқишни вақтинча тақиқлади. Миддле Эаст Мониторънинг хабар беришича, бу қарор эҳтимолий хавфсизлик таҳдидларига, хусусан Эроннинг аэропортларга ҳужум қилиш эҳтимолига асосланган.

 

Ҳукумат маҳаллий авиакомпанияларга исроиллик йўловчиларни халқаро рейсларга қўймасликни буюрди. Исроилнинг асосий халқаро дарвозаси ҳисобланган Бен-Гурион аэропорти “кейинги огоҳлантиришгача” ёпилган. Бундай қарор хавфсизлик идораларининг аэропортларда одамлар тўпланиб қолиши ҳолатида Эрон зарбаси кўплаб қурбонларга олиб келиши мумкинлиги ҳақидаги огоҳлантиришларига асосланади.

 

Транспорт вазири Мири Регев: “Ҳозирги босқичда биз исроилликларнинг хорижга чиқишига рухсат бермаймиз. Ҳозир фақат чет эллик дипломатлар, сайёҳлар ва меҳмонлар мамлакатни тарк этмоқда”, — дея баёнот берди. У шунингдек, хорижда қолиб кетган 100 мингдан ортиқ исроилликни қайтариш операцияси босқичма-босқич амалга оширилишини маълум қилди.

 

Мазкур қарор мамлакат ичида сиёсий норозиликларни келтириб чиқарди. Миллий бирдамлик партияси раҳбари Бенни Ганс вазирнинг фикрларини қоралаб, ҳукумат халқни жазоламаслиги, балки уларнинг хавфсиз қайтишини таъминлаши кераклигини таъкидлади. Бу чора Эроннинг яқинда Машҳад аэропортига қилинган мисли кўрилмаган ҳужуми ортидан кучайтирилган хавотирлар фонида киритилган.

custom img

Путин Трампнинг махсус вакиллари билан Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди

Бироқ учрашув якунида келишувга эришилгани ёки сезиларли силжиш бўлгани ҳақида маълумот берилмади.

custom img

2023 йилдан бери Исроилнинг Ливанга ҳужумларида қарийб 9 минг киши ҳалок бўлди

2 мартдан бери тез ёрдам бригадаларига 179 дан ортиқ ҳужум қайд этилган, уларда 135 нафар тиббиёт ходими ҳалок бўлган.

custom img

АҚШ Эроннинг учта нефть танкерига зарба берди

Ҳужум ИИҚК томонидан АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг икки кемасига баллистик ракеталар учирилганидан кейин амалга оширилган.

custom img

EИ давлатлари ноқонуний мигрантларни Европадан ташқаридаги қайтариш марказларига юбормоқчи

Дания, Германия, Австрия, Нидерландия ва Греция бу борада учинчи давлатлар билан келишувлар тузишни режалаштирмоқда.

custom img

БМТ дунё харитасини ўзгартиришни маъқуллади

Қарор Меркатор проекциясида Африканинг ҳақиқий ҳажми акс эттирилмагани билан боғлиқ.

custom img

Қозоғистонга пуллик электрон кириш рухсатномаси виза ҳисобланмайди — эксперт

ETA учун тўлов виза тўлови ҳисобланмайди, бироқ мажбурий тартиб жорий этилса, саёҳатчилар учун қўшимча харажатга айланиши мумкин.

custom img

Украина уч кунлик сулҳ жорий этди

5–8 сентябрь давом этадиган сулҳ АҚШ вакилларининг Россия ва Украина ташрифлари арафасида жорий этилиши кутилмоқда.

custom img

АҚШ хорижий давлат хизматчилари фарзандларига фуқаролик беришни чекламоқчи

Таклиф хорижий элчихона ва консулликларнинг айрим ходимлари фарзандларига ҳам тааллуқли бўлиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"