Жиззахда бир гуруҳ қизлар кўчага эр излаб чиқди
Улар шу тариқа салонни реклама қилмоқчи бўлган.

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида бир гурурҳ қизларнинг келинлик либосида “Эр керак” реклама қоғозларини кўтариб юргани акс этган видео тарқалмоқда.
Маълум бўлишича, 8 нафар қизлар ушбу ҳаракатни салонни реклама қилиш мақсадида амалга оширишган.
Ҳолат юзасидан Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи дарҳол жараённи тўхтатиб, қизларга ва гўзаллик салони раҳбариятига жамиятда юриш-туриш қоидаларига амал қилиши, миллий қадриятларни ҳурмат қилиши юзасидан тушунтириш ишлари олиб борган.







