Lifestyle

Қуёшда кўзойнаксиз юриш кўриш қобилиятини пасайтиради

Офтальмолог қуёшдан ҳимояланиш бўйича муҳим тавсиялар берди.

Қуёшда кўзойнаксиз юриш кўриш қобилиятини пасайтиради

 

Ёрқин қуёш остида кўзларни ультрабинафша нурланишдан ҳимоя қилмаслик кўриш қобилиятининг сезиларли даражада ёмонлашувига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда рус офтальмологи Светлана Миргородская маълум қилди.

 

“Қуёшда кўзойнаксиз бутунлай кўр бўлиб қолиш эҳтимоли паст, аммо кўзнинг тўқималари, хусусан, ретина ва пигмент эпителийсига зарар етиши мумкин. Бу эса доимий ёки қайтарилмас кўриш муаммоларига олиб келади”, — дейди мутахассис.

 

Қуёш тутилишига кўзларни ҳимоя қилмасдан тўғридан-тўғри қараш айниқса хавфли ҳисобланади. Офтальмологнинг айтишича, айнан шундай ҳолатларда кўз шикоятлари билан шифокорга мурожаатлар сони кескин ортади.

 

Миргородская ультрабинафша (УВ) нурларининг уч тури ҳақида ҳам маълумот берди:

 

  • С-нурлар: атмосферанинг озон қатлами томонидан тўлиқ ютилади, хавфсиз.
  • Б-нурлар: конъюнктива ва шох парда куйишига олиб келиши, птеригиум ва кератоконусга сабаб бўлиши мумкин.
  • А-нурлар: кўз линзаларига ва ретина фоторесепторларига зарар етказади, катаракта ва макула дегенерациясини қўзғатиши мумкин.

 

Шунинг учун офтальмолог қуёшдан сақловчи кўзойнак танлашда УВ380–400 белгиламасига эга бўлган ультрабинафша фильтри мавжудлигига алоҳида эътибор қаратишни тавсия қилади.

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

Қуёшда кўзойнаксиз юриш кўриш қобилиятини пасайтиради | Zamon.uz