Жаҳон

АҚШ Эронни нишонга оладими?

Трамп Эрон бўйича қарорини икки ҳафта ичида қабул қилади.

АҚШ Эронни нишонга оладими?

 

АҚШ президенти Доналд Трамп Теҳрон билан ядровий дастур бўйича дипломатик музокаралар олиб борилиши эҳтимолини истисно этмади. Шунингдек, у икки ҳафта ичида АҚШ томонидан Эронга зарба берилиши ёки берилмаслиги юзасидан қарор қабул қилишини билдирди.

 

"Яқин келажакда Эрон билан музокаралар олиб борилиши ёки бўлмаслиги эҳтимоли мавжуд. Шунинг учун мен икки ҳафта ичида ҳаракат қилиш ёки қилмаслик тўғрисида қарор қабул қиламан", — дея Трампнинг сўзларини Оқ уй матбуот котиби Керолин Леавитт келтирган.

 

Унинг сўзларига кўра, Эрон ядро қуролини яратиш учун барча зарур ресурсларга эга ва бу нафақат АҚШ, балки бутун дунё учун таҳдид солади.

 

Аввалроқ, Axios портали Трамп маъмурияти АҚШнинг Исроил томонидан Эронга қарши бошланган ҳарбий операцияга қўшилиши мумкинлигини хабар қилган эди. Ушбу сценарийда Эроннинг ядровий иншоотларига АҚШ томонидан авиазарбалар берилиши кўриб чиқилмоқда.

 

Исроил 13 июнь куни Эронга қарши кенг кўламли ҳужум бошлаган, орадан бир кундан кам вақт ўтиб, Эрон жавоб ҳужуми уюштирган. Ўша кундан бери икки томон ўртасида ўзаро зарбалар давом этмоқда. Расмийлар ҳужумлар натижасида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар борлигини тасдиқлаган.

 

Шунга қарамай, Вашингтон дипломатик ечимга умид билдираётгани, лекин ҳар қандай вариантга тайёр экани таъкидланди.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

АҚШ Эронни нишонга оладими? | Zamon.uz