Ўзбекистон

Энди курьерлар ўзини ўзи банд қилган шахс ҳисобланади

Курьерлик фаолиятини амалга ошириш тартиби белгиланди.

Энди курьерлар ўзини ўзи банд қилган шахс ҳисобланади

“Электрон тижоратда курьерлик хизмати фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

 

Низом электрон тижоратда курьерлик хизмати фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайди.

 

Низомга кўра, курьер тадбиркор ҳамда етказиб бериш хизмати операторлари билан меҳнат шартномаси ва (ёки) фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида товарларни етказиб берувчи жисмоний шахс, шу жумладан ўзини ўзи банд қилган шахс ҳисобланади.

 

Етказиб бериш хизмати операторлари ва курьерлар, шартномада назарда тутилган бўлса, харидорлардан товар ва (ёки) етказиб бериш хизматлари учун тўловларни қабул қилишга ҳақли. 

 

Бунда назорат-касса техникасини мажбурий қўллаш ёки электрон ёхуд қоғоз шаклида чек (квитанция) тақдим этилиши лозим. 

 

Озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришда транспорт воситалари ва термоконтейнерларни тоза ҳамда соз ҳолатда бўлиши, мунтазам ювилиши ва дезинфекция қилинишига амал қилиш лозим.

 

Курьерга қуйидагиларни амалга оширишга йўл қўйилмайди, жумладан:

 

— товарнинг қадоғини ўзбошимчалик билан очиш;

— харидорларнинг шахсий маълумотлари ва етказиб берилаётган товар ҳақидаги маълумотларни учинчи шахсларга ошкор қилиш.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

6 баравар қиммат: айрим дорихоналарнинг «қинғир иши» фош бўлди

6 баравар қиммат: айрим дорихоналарнинг «қинғир иши» фош бўлди

Айрим дорихоналарда дори воситалари нархи сунъий равишда ошириб юборилгани аниқланди. Хусусан, айрим дорихоналарда 15 минг сўмлик дори 190 минг сўмга сотилган.

Аэропортда «рейд»: 166 млн сўмлик тиббий буюмлар тўхтатиб қолинди

Аэропортда «рейд»: 166 млн сўмлик тиббий буюмлар тўхтатиб қолинди

Ҳозирда улар ашёвий далил сифатида олиниб, ҳолат юзасидан белгиланган тартибда тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Устюртда янги кон: «Қоратау»дан газ ва конденсат олинди

Устюртда янги кон: «Қоратау»дан газ ва конденсат олинди

Эндиликда кондан саноат аҳамиятига эга бўлган табиий газ ва конденсат оқимини олиш мумкин.

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан табриклади

Президент Тожикистон етакчисига мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва биродар давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар тилаган.

Талончи солиқчилар: Қаршида инспекторлар 122,6 млн сўмни ўзлаштирди

Талончи солиқчилар: Қаршида инспекторлар 122,6 млн сўмни ўзлаштирди

Улар пулни солиқ қарздорлигини сўндириш мақсадида олиб, кейинчалик ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Энди курьерлар ўзини ўзи банд қилган шахс ҳисобланади | Zamon.uz