Ўзбекистон

АҚШ визага ариза топширган ўзбекистонликларнинг 64 фоизига рад жавоб берди

Бу Марказий Осиё давлатлари орасида энг юқори кўрсаткич. Хўш, виза бериш нега рад этилиши мумкин?

АҚШ визага ариза топширган ўзбекистонликларнинг 64 фоизига рад жавоб берди

2024 йилда АҚШ томонидан Ўзбекистон фуқароларининг Б1/Б2 визаларига топширган аризаларининг 64,41 фоизи рад этилган, бу эса минтақадаги энг юқори кўрсаткичлардан биридир. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинган ҳисоботда келтирилган. Бу ҳолат кўплаб юртдошлар учун муҳим масалага айланган ва саволлар уйғотган.

 

2023 йилга нисбатан бу кўрсаткич 4,85 фоизга ошган (2023 йилда 59,56% эди). Бу тенденция АҚШнинг Ўзбекистонга нисбатан визавий сиёсати кескинроқ бўлиб бораётганини англатади.

 

Марказий Осиё давлатлари орасида рад этилиш даражаси қуйидагича:

 

Қозоғистон – 46,29%

 

Тожикистон – 45,24%

 

Қирғизистон – 39,14%

 

Туркманистон – 58,80%

 

Бу рақамлар Ўзбекистон фуқароларининг визага бўлган талабларида нотўғри тўлдириш, ҳужжат етишмовчилиги, ёки ниятга ишончсизлик каби омиллар борлигини кўрсатади.

 

Лаос (82,84%), Сомали (77%), Мавритания (70,07%) каби давлатлар энг юқори рад жавоби олинган давлатлар сирасига кирган. Шу билан бирга, Франция (8,50%), Япония (5,76%) ва Бирлашган Араб Амирликлари (1,46%) каби давлатлардан ариза топширувчиларга нисбатан виза берилиш эҳтимоли жуда юқори.

 

Россияда рад этиш даражаси 38,56%, Беларусда 28,79%, Озарбайжонда эса атиги 21,46% бўлган. Ўзбекистон кўрсаткичи бу давлатларга қараганда анча юқори.

 

АҚШ визасини олишда рад этилишга қуйидаги сабаблар таъсир қилиши мумкин:

 

Виза суҳбатида ишонсиз баёнотлар;

 

Молиявий ҳужжатларнинг етарли эмаслиги;

 

АҚШда қолиб кетиш эҳтимолининг юқорилиги;

 

Аризани нотўғри тўлдириш ёки ёлғон маълумотлар.

 

Эндиликда Ф, М ёки Ж тоифадаги визаларга топширганлар ижтимоий тармоқ аккаунтларини оммавий қилишлари талаб этилади. Бу талаб 2025 йил 21 июндан кучга кирган ва визани олишда қўшимча шаффофликни таъминлаш мақсадида киритилган.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

6 баравар қиммат: айрим дорихоналарнинг «қинғир иши» фош бўлди

6 баравар қиммат: айрим дорихоналарнинг «қинғир иши» фош бўлди

Айрим дорихоналарда дори воситалари нархи сунъий равишда ошириб юборилгани аниқланди. Хусусан, айрим дорихоналарда 15 минг сўмлик дори 190 минг сўмга сотилган.

Аэропортда «рейд»: 166 млн сўмлик тиббий буюмлар тўхтатиб қолинди

Аэропортда «рейд»: 166 млн сўмлик тиббий буюмлар тўхтатиб қолинди

Ҳозирда улар ашёвий далил сифатида олиниб, ҳолат юзасидан белгиланган тартибда тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Устюртда янги кон: «Қоратау»дан газ ва конденсат олинди

Устюртда янги кон: «Қоратау»дан газ ва конденсат олинди

Эндиликда кондан саноат аҳамиятига эга бўлган табиий газ ва конденсат оқимини олиш мумкин.

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан табриклади

Президент Тожикистон етакчисига мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва биродар давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар тилаган.

АҚШ визага ариза топширган ўзбекистонликларнинг 64 фоизига рад жавоб берди | Zamon.uz