Самарқанддаги шина дўкони ёниб кетди
Ёнғин ярим соатдан ортиқ вақт давомида ўчирилган.

Бугун, 25-июнь куни Самарқанд шаҳридаги дўконлардан бирида йирик ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, соат 15:05 да Самарқанд шаҳар Спитамен шоҳкўчасида жойлашган скутерлар ва автомобиль шиналарини сотиш дўконида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, ёнғинни ўчириш учун 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:10 да воқеа жойига бориб, ёнғин 15:21 да ўраб олинган ва соат 15:46 да тўлиқ бартараф этилган.







