Қашқадарёда 2 та дўкон ёниб кетди
Ёнғин оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Кеча, 30 июнь соат 20:50 да Қашқадарё вилояти Шахрисабз шаҳар “Кеш” МФЙ Ипак йўли кўчасида жойлашган 2 та дўконда (қандолат ва қуруқ мевалар) ёнғин содир бўлди. Бу ҳақида ФВВ Матбуот хизмати хабар берди.
Ёнғин содир бўлган жойга 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 20:53 да етиб борган ва соат 21:10 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида дўконларнинг тахминан 30 кв.м майдонда том ва ички қисми ёнган. Ёнғин оқибатида ФВБга тан жарохати олган фуқаролар тўғрисида маълумот келиб тушмаган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда.







