Жаҳон

Британиялик қиз Атлантикани ёлғиз кесиб ўтиб, учта жаҳон рекордини ўрнатди

Зара Лаклан Атлантика бўйлаб 97 кун сузган.

Британиялик қиз Атлантикани ёлғиз кесиб ўтиб, учта жаҳон рекордини ўрнатди

 

21 ёшли британиялик Зара Лаклан эшкак эшиш қайиғида Атлантика океанини ёлғиз босиб ўтган энг ёш инсон сифатида тарихга кирди. У бир вақтнинг ўзида Гиннеснинг рекордлар китобига учта номинацияда киритилди.

 

Зара ўз саёҳатини Португалиянинг Лагос шаҳридан бошлаган бўлиб, 97 кун, 10 соат ва 20 дақиқа давомида эшкак эшиб, Жанубий Америкадаги Франция Гвианасининг пойтахти Каеннага етиб борди. У 7000 километрдан ортиқ масофани ўз кучи билан босиб ўтди.

 

Шу тариқа, Зара Атлантика океанини яккахон ва эшкак эшиб материкдан материкка кесиб ўтган биринчи аёл, шунингдек, бундай сафарни амалга оширган энг ёш спортчи ва энг ёш аёл сифатида учта жаҳон рекордига эришди.

 

Саёҳат мобайнида у кунига камида 17 соат эшкак эшди ва атиги 90 дақиқалик қисқа уйқулар билан чекланишга мажбур бўлди. Оғир шароитлар, ёлғизлик ва чарчовга қарамай, Зара бу синовга қатъий тайёр бўлганини айтди.

 

“Бу ҳамма учун эмас. Лекин мен ёшман ва оз ухлашга кўникканман”, — дея ўз таассуротларини бўлишди жасоратли спортчи.

Исроил ҳужумлари Ғазони “заҳарли хароба”га айлантирди — Oxfam

Исроил ҳужумлари Ғазони “заҳарли хароба”га айлантирди — Oxfam

Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиётлари сув, тупроқ ва ҳавонинг кенг кўламда ифлосланишига олиб келиб, аҳоли саломатлиги ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигига жиддий таҳдид туғдирмоқда.

Наркотик контрабандасининг ғайриоддий усули: 4 киши 280 та капсула билан ушланди

Наркотик контрабандасининг ғайриоддий усули: 4 киши 280 та капсула билан ушланди

Гумонланувчилар суд қарори билан ҳибсга олиниб, қамоққа юборилган.

Хитойда жосуслик иши: давлат сирларини сотган амалдор ўлимга ҳукм қилинди

Хитойда жосуслик иши: давлат сирларини сотган амалдор ўлимга ҳукм қилинди

Амалдор хорижий давлатга 100 дан ортиқ маълумот етказган, уларнинг 35 таси давлат сири деб топилган.

Калининград блокадаси хавфи: Россия иккита темирйўл пароми қуради

Калининград блокадаси хавфи: Россия иккита темирйўл пароми қуради

Ушбу чора Калининград вилоятини транспорт блокадасидан ҳимоя қилиш ва унинг узлуксиз таъминотини йўлга қўйиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Тожикистон Халқаро жиноят судидан чиқмоқда: БМТга билдиришнома юборилди

Тожикистон Халқаро жиноят судидан чиқмоқда: БМТга билдиришнома юборилди

Мамлакат 2027 йил ноябридан статут иштирокчиси бўлмайди.

Янги Конституция рад этилса, Пашинян бош вазирликдан кетади

Янги Конституция рад этилса, Пашинян бош вазирликдан кетади

Арманистон бош вазири референдум натижасига қараб истеъфога чиқиши ёки тинчлик жараёнини якунлаш устида ишлашда давом этишини маълум қилди.

Трамп Эрон ҳужумлари кучайганини айтди: барча ракета ва дронлар уриб туширилган

Трамп Эрон ҳужумлари кучайганини айтди: барча ракета ва дронлар уриб туширилган

АҚШ президенти ҳужумлар кучайганини АҚШдаги оралиқ сайловларда демократлар ғалаба қозонгани билан боғлади.

Қирғизистондаги қурилиш объектида ёнғин: икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Қирғизистондаги қурилиш объектида ёнғин: икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Яна бир нафар фуқаро эса реанимацияга ётқизилган.