Ўзбекистон

Хоразмда судья пора билан ушланди

У жиноят иши бўйича оқлов ҳукми чиқартириб бермоқчи бўлган.

Хоразмда судья пора билан ушланди

Хоразмда 15 минг АҚШ доллари талаб қилган судьянинг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди. Бу ҳақида ДХХ хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, Жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман судининг тергов судьяси Урганч шаҳрида яшовчи фуқарога нисбатан ЖИБ Тупроққалъа туман судида кўрилаётган, Жиноят Кодексининг 210-моддаси билан қўзғатилган жиноят ишини ваколатли ҳамкасблари орқали унинг фойдасига ҳал қилиб, оқлов ҳукмини чиқартириб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилади.

 

Шундан сўнг, тергов судьяси 2 минг АҚШ долларини нақд пулда ва 24 млн. сўмни эса пластик карта орқали олади.

 

Аммо, берган ваъдасининг устидан чиқмаган судья муқаддам олган пулларини қайтараётган вақтида ДХХ, Олий суд ва Бош прокуратура ходимлари томонидан қўлга олинди.

 

Ҳозирда Бош прокуратура томонидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддаси билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.