Жаҳон

Tesla компанияси савдоси июн ойида кескин ошди

Электр автомобиллар бозори тикланиш жараёнида экани таъкидланмоқда.

Tesla компанияси савдоси июн ойида кескин ошди

Tesla компанияси июн ойида Буюк Британияда 7 719 дона автомобиль сотиб, ўтган йилга нисбатан савдосини 14% га оширди. Бу кўрсаткич электр автомобиллар бозоридаги умумий тикланиш жараёнида қайд этилди, дея хабар бермоқда Reuters.

 

Британия Автомобиль Ишлаб Чиқарувчилари ва Сотувчилари Жамияти (SMMT) ҳисоботига кўра, июн ойида мамлакатда янги автомобиллар рўйхатдан ўтказилиши 6,7% га, электр автомобиллар савдоси эса 39% га ошиб, 47 354 донага етган.

 

Шунга қарамай, йил бошидан буён Teslaнинг умумий савдоси Британияда деярли 2% га пасайган. Бу орада Хитойнинг BYD компанияси 2 498 дона автомобиль сотиқ билан тўрт баробар ўсишга эришди.

 

Deloitte эксперти Жейми Хемилтон EV бозорининг изчил ўсиши учун зарядлаш инфратузилмасининг кенгайтирилиши муҳимлигини қайд этди. Auto Motive нашрининг ёзишича, Ford компаниясининг электр автомобиллари савдоси йилнинг биринчи ярмида тўрт баробар ошган.

custom img

АҚШ Сурияни терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатидан чиқарди

Энди рўйхатда Куба, Эрон ва Шимолий Корея қолмоқда.

custom img

Эронда Трампнинг ўғлини ўлдирганлик учун 10 млн доллар мукофот ваъда қилинди

Эрон телевидениеси Баррон Трампнинг эҳтимолий манзиллари ва университетга бориш йўналиши кўрсатилган лавҳани эълон қилди.

custom img

Эрон келгуси 50 йиллик таҳдидларга тайёргарлик кўрмоқда

Мудофаа вазирлиги мамлакатга келгусида юзага келиши мумкин бўлган хавфсизлик таҳдидларини ўрганиб, мудофаа сиёсатининг узоқ муддатли йўналишларини белгилади.

custom img

“Уруш давом этаётган пайтда сайлов ўтказиш Украинани парчалаб юборади” – Зеленский

Украина президенти мамлакатда сайлов ўтказиш масаласини муҳокама қилишдан аввал уруш шароитидаги хавфсизлик муаммолари ва жамиятдаги эҳтимолий бўлинишларни ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлаган.

custom img

Россияда икки Тожикистон фуқароси аёллар кийимида юргани учун депортация қилинади

Шунингдек, уларга нисбатан 10 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

custom img

Эрон “Макка келишуви”га қўшилиш таклифини олди

Теҳрон минтақада умумий “хавфсизлик соябони” яратилишини ижобий баҳоламоқда.

custom img

"Эркакларнинг бир-бирини қучоқлаб, ўпиши тўғри иш эмас" — Тоқаев

Қозоғистон Президенти эркаклар, хусусан, ҳарбийлар ўртасида қучоқлашиш одатини танқид қилди.

custom img

Омскда қурилишдаги ёнғинда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида жами тўрт киши, жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон фуқаролари ҳалок бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"