Жаҳон

Лаос давлати Россияга ҳарбий ёрдам юборади

Лаослик ҳарбийлар Курск вилоятида мина тозалаш ишларида қатнашади.

Лаос давлати Россияга ҳарбий ёрдам юборади

Россия ва Лаос ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик доирасида Лаос давлати ўз аскарларини Россиянинг Курск вилоятига юборади. Расмий маълумотларга кўра, лаослик ҳарбийлар миналардан тозалаш ишларида иштирок этади. Бу орқали Россия армиясининг маҳаллий ресурслари бўшатилади ва асосий кучлар тўғридан-тўғри Украина урушига йўналтирилади.

 

Шимолий Кореядан кейин Лаос Россияни очиқ қўллаётган навбатдаги давлат сифатида майдонга чиқди. Лаос 1975 йилдан бери коммунистик бошқарув остида бўлиб, Россия билан яқин сиёсий алоқаларга эга. Бу қарор халқаро ҳамжамиятда жиддий эътирозлар уйғотиши мумкин, чунки у Украина можаросидаги кучлар мувозанатига таъсир кўрсатади.

 

Лаос ҳарбийларининг асосий вазифаси Курск вилоятидаги инфратузилма атрофини хавфсизлантиришдан иборат бўлади. Мутасаддиларнинг таъкидлашича, улар жанговар ҳаракатларда эмас, балки орқа фронтдаги техник ишлар билан шуғулланади. Бироқ, бу Россиянинг фронт линиясида қўшимча ҳарбий кучларни сафарбар қилиш имконини беради.

 

Бу ҳаракат Россиянинг халқаро миқёсда изоляциядан чиқишига уриниш сифатида ҳам баҳоланмоқда. Ҳарбий экспертлар бу каби ташаббуслар Россияга техник ёрдам кўрсатиш билан бирга, айрим давлатларнинг ўз позицияларини аниқ намоён қилишга олиб келмоқда. БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар бу қадамни қандай баҳолаши ҳозирча номаълум.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Қиз воқеадан сўнг полицияга мурожаат қилган ва эркак ҳибсга олинган.

Лаос давлати Россияга ҳарбий ёрдам юборади | Zamon.uz