Андижонда икки бола ҳовузда чўкиб кетиб, вафот этди
Бош прокуратура матбуот хизмати zamon.uz’га ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.

Олтинкўл туманида 9 ёшли икки бола ҳовуздаги сувга чўкиб, вафот этди. Бу ҳақда zamon.uz’га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, вояга етмаган А.У. ва М.М. жорий йилнинг 5 июль куни соат 14:00ларда Олтинкўл тумани Туркистон массивида жойлашган “Jaloliddin oltin tolasi” фермер хўжалигига қарашли томчилаб суғориш тизими учун қазилган ҳовузга чўмилиш учун тушиб, сувда чўкиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Ҳозирда туман прокуратураси томонидан вояга етмаган болаларнинг чўкиб вафот этганлик ҳолати юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







