Ўзбекистон илк бор БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти Кенгашига сайланди
Сайловда Ўзбекистон 2028–2029 йиллар учун бир овоздан сайланган.

Ўзбекистон илк бор Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Кенгашига аъзо бўлди. Сайлов Рим шаҳрида бўлиб ўтди ва унда мамлакатимиз 2028–2029 йиллар учун бир овоздан сайланди.
Бу тарихий воқеа Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги фаоллиги ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ташаббусларини эътироф этиш сифатида баҳоланмоқда. ФАО Кенгашига илк бор сайланиш Ўзбекистоннинг озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларидаги иштирокини кучайтиради.
Кенгаш таркибига 3 йил муддатга сайланадиган 49 та давлат киради. Ушбу аъзолар ФАО бюджети ва дастурларини муҳокама қилади, шунингдек, ташкилот Конференциясига муҳим қарор ва тавсиялар тақдим этади.
ФАО доирасида Ўзбекистон илгари ҳам қатор ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширган бўлиб, бу аъзолик янги босқичда фаолият юритиш имконини беради.







