Тошкентда "Tico" 3 ёшли болани уриб юборди
Бола шифохонага олиб кетилган, суриштирув ишлари олиб борилмоқда

2025 йил 8 июль куни, соат 13:30 ларда Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани Кўкча Дарвоза кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Ҳайдовчи F.X. бошқарувидаги "Tico" русумли автомашина ҳаракатланиб кетаётган вақтда, йўлни белгиланмаган жойдан югуриб кесиб ўтаётган 2022 йилда туғилган вояга етмаган пиёда A.Ш.ни уриб юборган.
Ҳодиса натижасида жабрланган болага тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Расмий маълумотларга кўра, қўшимча тафсилотлар текширув якунларига кўра аниқлаштирилади.







