Жаҳон

Хитой Эроннинг ҳаво мудофаа тизимини қайта қурмоқда

Эрон етказиб бериладиган технологиялар учун нефть билан ҳисоб-китоб қилади.

Хитой Эроннинг ҳаво мудофаа тизимини қайта қурмоқда

Хитой Эронда яқинда вайрон қилинган ҳаво мудофаа тизимлари ўрнини тўлдириш мақсадида HQ-9B русумли ер-ҳаво ракета тизимларини етказиб бермоқда. Бу ҳақда Middle East Eye нашри хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, Теҳрон Хитойга ушбу замонавий тизимлар учун мурожаат қилган. Тизимлар етказилиши ҳарбий тўқнашувлар якунланганидан сўнг тезлик билан бошланган. Етказилган қурилмалар сони ошкор қилинмаган, аммо айрим араб манбаларининг маълум қилишича, Эрон бу технологиялар учун нефть билан ҳисоб-китоб қилмоқда.

 

Хитойнинг HQ-9B тизими Россиянинг машҳур С-300 тизимига асосланган бўлиб, у самолётлар ва баллистик ракеталарга қарши самарали кураша олади. Бу тизимларнинг Эрон ҳаво мудофаасини кучайтириши кутилмоқда.

 

Сўнгги ҳафталарда Миср ҳам худди шу HQ-9B тизимларини харид қилаётгани маълум бўлди. Бу эса Хитой ҳарбий технологияларига бўлган қизиқиш минтақада ортиб бораётганини кўрсатмоқда.

custom img

Сунъий интеллект пойгаси: АҚШ Хитойдан ортда қолмоқчи эмас

Трамп сунъий интеллект ривожини секинлаштиришга қарши чиқди.

custom img

Бензин нархи ошди: Сурияда норозилик намойишлари бошланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги махсус қўмита томонидан газ ва дизель ёқилғиси нархлари 25–40 фоизга оширилган.

custom img

АҚШ Эрон нефтини назорат қилиши мумкин — Трамп

Трамп Эрон нефти устидан назорат масаласида Венесуэла сценарийси такрорланиши мумкинлигини айтди.

custom img

Россия поездга зарба берди: Европанинг юқори мартабали амалдорлари ҳудуд яқинида бўлган

Борис Жонсон, Германия канцлери маслаҳатчиси Гюнтер Зауттер ва Швециянинг собиқ бош вазири Карл Билдт Украинадан қайтаётган бўлган.

custom img

Шотландия, Уэлс ва Шимолий Ирландия мустақиллик бўйича референдум ўтказмоқчи — The Telegraph

Ҳукумат раҳбарлари Буюк Британиядан мустақиллик масаласини муҳокама қилиш учун Кардиффда йиғилади.

custom img

Индонезияда йўловчи кемаси ағдарилди: 100 дан ортиқ одам бедарак йўқолди

Ҳодиса оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, 107 киши қутқарилган.

custom img

Ҳормуз бўғозини очиш учун 7 та шарт: Эрон АҚШдан жавоб кутмоқда

Ушбу шартлар Эроннинг юқори мартабали вакиллари томонидан маъқулланган.

custom img

Филиппиндаги паром ёнғини: қурбонлар сони 76 нафарга етди

Паромдан яна 41 кишининг жасади топилди, 13 киши эса бедарак йўқолган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"