Украинада сафарбарлик муддати 90 кунга чўзилиши мумкин
Амалдаги ҳарбий ҳолат 6-августга қадар белгиланган эди.

Украина Президенти Владимир Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик муддатини узайтириш ташаббуси билан чиқди. Президент тегишли қонун лойиҳаларини Олий Радага тақдим этди.
Украина ОАВ хабарларига кўра, мазкур ҳужжатлар парламент сайтида эълон қилинган. Айни пайтда Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик 2025 йил 6 августгача амал қилади. Янги таклифга биноан, бу муддат яна 90 кунга узайтирилиши кўзда тутилган — яъни 2025 йил 7 августдан 5 ноябргача.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг кенг кўламли босқини бошланганидан буён Украинада бир неча бор ҳарбий ҳолат муддати чўзилган.





