Жаҳон

Токара оролларида уч ҳафтада 2000 дан ортиқ зилзила юз берди

Қутқарувчилар ва олимлар ҳудуддаги вазиятни диққат билан кузатмоқда.

Токара оролларида уч ҳафтада 2000 дан ортиқ зилзила юз берди

Япониянинг жанубида жойлашган Токара оролларида сўнгги уч ҳафта ичида 2000 дан ортиқ ер силкиниши қайд этилди. Бу ҳақда Япония Миллий метеорология бошқармаси хабар берган.

 

21 июндан бери Акусекижима ва Кодакаражима атрофида сейсмик фаоллик кескин ошган. Айрим зилзилаларнинг магнитудаси 5,0 дан юқори бўлган. 2021 ва 2023 йилларда ҳам шунга ўхшаш ҳолатлар кузатилган, аммо бу сафар силкинишлар сони ва кучи сезиларли даражада кўпроқ.

 

Айни пайтда зилзилалар натижасида қурбонлар ёки вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқ. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу ҳудуд ер пўстининг ҳаракатдаги литосфера плиталари туташган нуқтасида жойлашгани учун бундай кучли сейсмик фаоллик кузатилмоқда.

 

Токара оролларида ҳозирда 650 га яқин одам яшайди. Уларнинг бир қисми ихтиёрий равишда бошқа шаҳарга эвакуация қилинган.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Токара оролларида уч ҳафтада 2000 дан ортиқ зилзила юз берди | Zamon.uz