Ўзбекистон

Кўкдаладаги фожиада ҳалок бўлган ҳар бир фуқаро оиласига 100 миллион сўм берилади

Жароҳатланганларга эса 50 миллион сўмдан ажратилади.

Кўкдаладаги фожиада ҳалок бўлган ҳар бир фуқаро оиласига 100 миллион сўм берилади

2025 йил 16 июль куни Кўкдала туманининг "Олтин дала" маҳалласида газ тарқатиш шаҳобчасида ёнғин содир бўлган. Расмий маълумотларга кўра, ёнғинда 4 киши ҳалок бўлган, шунгдек 20 дан ортиқ одам жароҳатлангани айтилган.

 

Давлатимиз раҳбари топшириғига кўра, ушбу ҳодисада жабр кўрган фуқароларга моддий ёрдам ажратилди. Жумладан ёнғинда ҳалок бўлган фуқароларнинг оилаларига 100 миллион сўмдан, жароҳат олиб ҳозирда даволанаётганларга эса 50 миллион сўмдан нақд пул шаклида компенсация тўлаб берилди.

 

Компенсация маблағлари туман ҳокими ва бошқа ҳокимлик масъуллари иштирокида бевосита фуқароларнинг хонадонлари ва даволанаётган жойларига етказиб берилди. Шунингдек, жароҳатланган фуқаролар тўлиқ соғайиб кетгунига қадар малакали шифокорлар томонидан бепул тиббий хизмат билан таъминланади.

 

Бундан ташқари, даволаниш жараёнида дори-дармон харажатлари ҳам тўлиқ давлат томонидан қопланиши маълум қилинди. Ҳозирда воқеа юзасидан зарурий ёрдам ва қўллаб-қувватлаш ишлари давом этмоқда.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

6 баравар қиммат: айрим дорихоналарнинг «қинғир иши» фош бўлди

6 баравар қиммат: айрим дорихоналарнинг «қинғир иши» фош бўлди

Айрим дорихоналарда дори воситалари нархи сунъий равишда ошириб юборилгани аниқланди. Хусусан, айрим дорихоналарда 15 минг сўмлик дори 190 минг сўмга сотилган.

Аэропортда «рейд»: 166 млн сўмлик тиббий буюмлар тўхтатиб қолинди

Аэропортда «рейд»: 166 млн сўмлик тиббий буюмлар тўхтатиб қолинди

Ҳозирда улар ашёвий далил сифатида олиниб, ҳолат юзасидан белгиланган тартибда тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Устюртда янги кон: «Қоратау»дан газ ва конденсат олинди

Устюртда янги кон: «Қоратау»дан газ ва конденсат олинди

Эндиликда кондан саноат аҳамиятига эга бўлган табиий газ ва конденсат оқимини олиш мумкин.

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан табриклади

Президент Тожикистон етакчисига мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва биродар давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар тилаган.

Талончи солиқчилар: Қаршида инспекторлар 122,6 млн сўмни ўзлаштирди

Талончи солиқчилар: Қаршида инспекторлар 122,6 млн сўмни ўзлаштирди

Улар пулни солиқ қарздорлигини сўндириш мақсадида олиб, кейинчалик ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Кўкдаладаги фожиада ҳалок бўлган ҳар бир фуқаро оиласига 100 миллион сўм берилади | Zamon.uz