Жаҳон

Машҳур санъаткор Ўзжан Дениз молиявий инқирозга дуч келди

22 йиллик ҳамкорлик барбод бўлди: Ўзжан Дениз ва акаси ўртасидаги можаролар энди судда кўрилмоқда.

Машҳур санъаткор Ўзжан Дениз молиявий инқирозга дуч келди

Туркиялик машҳур қўшиқчи, актёр ва режиссёр Ўзжан Дениз молиявий ва ҳуқуқий инқирозга дуч келмоқда. Унинг барча мулклари суд қарори билан вақтинча музлатиб қўйилди.

 

Бу ҳолат, “Haberler.com” нашрининг ёзишича, санъаткорнинг 22 йиллик менеджери ва катта акаси Эржан Дениз билан юзага келган зиддиятлар фонида юз берди. Узоқ йиллар давомида бирга ишлаган ака-ука ўртасида сўнгги йилларда жиддий келишмовчиликлар бошлангани, ҳатто бу алоқалар суд жараёнигача бориб еткани айтилмоқда.

 

Авваллари саҳна ортида елкама-елка туриб фаолият юритган икки ака-ука ўртасидаги ишбилармонлик алоқалари тугагач, мулкий низолар, ҳужжатлар билан боғлиқ тортишувлар ва ўзаро таҳдидлар юзага келган. Натижада, суд Ўзжан Денизнинг барча активларини вақтинча музлатиб қўйиш ҳақида қарор чиқарди.

 

Таниқли санъаткорнинг оилавий муаммолари энди жамоатчилик эътиборида бўлиб, бу можаро фақат шахсий доирадаги келишмовчилик эмас, балки йирик молиявий тортишувга айлангани таъкидланмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.