Ўзбекистон

Сенат чиқинди қарздорлиги сабабли электрга тўлов қилолмаслик механизмига қарши чиқди

Тизимлараро интеграция йўқлиги, шартнома муаммолари ва ахборот ноаниқлиги аҳоли норозилигига сабаб бўлмоқда.

Сенат чиқинди қарздорлиги сабабли электрга тўлов қилолмаслик механизмига қарши чиқди

Ўзбекистон Республикаси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва Экология қўмитаси чиқиндиларни йиғиш ва олиб чиқиш хизматлари соҳасидаги тўлов интизоми ҳамда қонунчилик ижроси юзасидан мавжуд муаммоларга эътибор қаратди. Қўмита мутасадди вазирлик ва идораларга аниқ саволлар билан мурожаат қилди.

 

Сенатга кўра, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖга қарашли HET мобил иловасида аҳолининг чиқинди хизматлари бўйича қарздорликлари кўрсатилмаяпти. Бу эса электр энергияси учун тўловни тўхтатиш механизмини шубҳа остида қолдирмоқда. Чунки “Тоза макон” электрон биллинг тизими билан HET тизими ўртасида тўлиқ интеграция йўқ, айрим истеъмолчиларда чиқинди хизмати бўйича умуман шартнома мавжуд эмас, ҳисоб рақамларида эса аниқлик етишмайди.

 

Маълумот учун, 2024 йилги қонунчилик ўзгаришларига биноан, 1 августдан бошлаб чиқинди хизмати учун қарздор истеъмолчилар ҳар ойнинг 5-санасигача СМС-хабар олади. Қарзни 5 кун ичида тўламаган тақдирда, электр энергияси учун тўловни амалга ошириш имконияти вақтинча тўхтатилади.

 

Бироқ иқтисодчи Отабек Бакиров ушбу тартиб жорий этилишидан аввал зарур техник ва ҳуқуқий асослар тўлиқ ишлаб чиқилиши кераклигини таъкидлаган эди.

 

Шунингдек, Сенат Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Энергетика вазирлигидан мавжуд носозликларни аниқлаб, уларни бартараф этиш бўйича аниқ амалий таклифлар тақдим этишни сўради.

 

Янги тартиб, чиқинди хизматларидаги аниқ бўлмаган қарздорликлар фонида, аҳолида эътироз ва норозиликларни келтириб чиқаряпти. Сенат эса масалага жиддий ёндашиб, тизимлараро узвий алоқани йўлга қўйишни талаб қилмоқда.

custom img

Энди Ўзбекистонда чиқинди топшириб пул ишлаш мумкин

Республикада илк бор пластик, шиша ва алюминий идишларни топшириш эвазига пул тўлайдиган фандоматлар ишга туширилди. Ушбу ускуна ҳажми ва туридан қатъий назар ҳар бир идиш учун 150 сўмдан рағбат пули тўлайди.

custom img

Олтин ва кумуш тангалар: Самарканддаги Шахмат олимпиадаси учун эсдалик тангалари сотувга чиқарилади

Эсдалик тангалари 31,1 граммдан бўлиб, чекланган миқдорда зарб этилган.

custom img

Суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб туриш мумкин эмас: Конституциявий суд қарор чиқарди

Шахсни суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб туришга имкон берувчи норма Конституцияга мувофиқ эмас деб топилди.

custom img

Ўзбекистон Қаҳрамони Парда Зиятов 79 ёшида вафот этди

Таниқли фермер вафоти муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев ҳамдардлик билдирди.

custom img

Қиммат нархда харид қилинган суюқ совун: Самарқандда 1,1 млрд сўмлик бюджет маблағи талон-торож қилинган

Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъул шахслари 90 863 дона суюқ совунни қиммат нархда харид қилиб, бюджет маблағларини талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

“Жарима майдончаси” модули: Тошкентда жарима майдончалари бўйича янги тартиб

Қонунчиликни бузганлик учун ушланган транспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш тартиби белгиланди.

custom img

Янги терминал ва 3,5 млн йўловчи: Андижон аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

Андижон халқаро аэропортини реконструкция қилиш лойиҳасининг 1,1 трлн сўмлик иккинчи босқичи давом этмоқда. Янги терминал ишга тушгач, аэропортнинг йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига 1 минг нафаргача ошади.

custom img

Қайси ҳудудда қайси касбга талаб юқори? Техникумларга қабул таҳлил қилинди

Ўзбекистонда техникумларда энг талабгир касб ва мутахассисликлар аниқланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"