Ўзбекистон

“Тошкент бош режасига ўзгартириш киритилмайди”

Тадбиркор Мурод Назаровнинг таклифи рад этилди.

“Тошкент бош режасига ўзгартириш киритилмайди”

Ижтимоий тармоқда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Азиз Халиловнинг Тошкент шаҳар бош режасининг ўзгармаслиги ҳақида айтган гаплари турли муҳокамаларга сабаб бўлганди. Ҳолат юзасидан вазирлик расмий баёнот берди.

 

Қайд этилишича, вазир ўринбосари “бош режага ўзгартириш киритилмайди“ деганда тадбиркорнинг ўзгартириш киритилиши режалаштирилган «коррекцияси» ҳақидаги фикрига жавоб берган. Тадбиркорнинг таклифи ёки тадбиркор ғояси билан бош режа ўзгартирилмайди. Балки бош режа доимий такомиллашиб борадиган жараён.

 

Таъкидланишича, вазир ўринбосари шаҳарнинг бош режаси такомиллашуви ҳақида гапирмаган. Тадбиркор назарда тутган шахсий манфаатидаги маълум бир ўзгаришни назарда тутган.

 

Бош режани ишлаб чиқишда илмий асослар, шаҳарсозлик талаблари ва жамоатчилик фикри устувор аҳамият касб этади. 1969 йилда ташкил этилган “Тошкентбошпланлити” институти ушбу жараёнда доимий равишда илмий изланишлар олиб боради ва доимий равишда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларининг бош режаларини такомиллаштириб боради.

 

“Тадбиркордан келиб тушган таклиф ёки буюртма асосида бош режага ўзгартириш киритилмайди. Вазир ўринбосарининг жавоби бошқарма бошлиғининг фикрини рад этмайди. Аксинча тўлдиради. Бош режа тадбиркорнинг фикри билан ўзгарадиган ҳужжат ҳисобланмайди”, дейилади munosabatda.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.