Андижондаги каналга нефть оқиб кетди
Аниқланишича, нефтни қайта ишлаш жараёнида авария юз берган.

Ижтимоий тармоқда Андижон вилоятининг Булоқбоши туманидан ўқиб ўтувчи каналда нефть оқиб ўтаётгани айтилган видео тарқалганди. Ҳолат юзасидан вилоят Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси тезкор муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ўрганиш давомида “Саноат энергетика гуруҳи” МЧЖ нефтни қайта ишлаш натижасида авария ҳолати юзага келган.
Ҳозирда ушбу ҳолат тўлиқ бартараф этилган. МЧЖда тегишли тартибда текширув ўтказиш учун ҳужжатлар расмийлаштирилган.
“Текшириш якуни билан табиатга етказилган зарар ва таъсир чоралари бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади”, дейилади хабарда.







