Ўзбекистон

Андижонда бола ўғриси ушлангани айтилмоқда

Вилоят ИИБ у руҳий носоғлом шахс эканини билдирди.

Андижонда бола ўғриси ушлангани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида бола ўғриси ушлангани айтилган видео тарқалганди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, ушбу видеохабарда акс этган ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ томонидан ўрганиш ишлар олиб борилган.

 

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 31 июль куни соат 15:40 ларда “102” қисқа рақамига Шаҳрихон тумани, Чўжа маҳалласида яшовчи фуқаро Ўринбоев Ғанишер томонидан яшаш хонадонига номаълум шахс кириб олганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

 

Мазкур хабар юзасидан ҳудуд профилактика инспектори зудлик билан воқеа жойига бориб, ҳолатга ойдинлик киритганда, ушбу фуқаро Шаҳрихон тумани Бўстон МФЙ Янги қадам кўчасида яшовчи, 2019 йилдан буён рухий касалликлар (Д) рўйхатида турувчи фуқаро эканлиги аниқланган.

 

Ушбу фуқаро ҳудуд профилактика инспектори томонидан шу куннинг ўзида Андижон вилояти психоневрология диспансерига даволаниш учун жойлаштирилган.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Андижонда бола ўғриси ушлангани айтилмоқда | Zamon.uz