Жаҳон

Путин ва Лукашенко Трампнинг ультиматумига жавоб қайтарди

Лукашенко уруш даврида ядровий давлатга буйруқ бериб бўлмаслигини таъкидлаган бўлса, Путин “Орешник” ракеталари тизимли равишда ишлаб чиқарилаётганини айтган.

Путин ва Лукашенко Трампнинг ультиматумига жавоб қайтарди

Владимир Путин ва Александр Лукашенко Валаам бўйича музокаралар олдидан Украинадаги можаро, уни тартибга солиш истиқболлари ва сўнгги қуроллар ҳақида баёнот беришди. Бу ҳақида РБК нашри ёзмоқда.

 

Россия президенти Владимир Путин музокаралар тинчликка қаратилган бўлса, у доимо муҳим эканини таъкидлади.

 

“Мен Истанбулдаги музокараларни ижобий деб баҳолайман. Юзлаб одамлар ўз ватанларига қайтганини қандай қилиб ижобий баҳоламаслик мумкин? Гуманитар сабабларга кўра минглаб ҳалок бўлган украиналик аскарларнинг жасадларини топширдик, бунинг эвазига бир неча ўнлаб аскарларимизнинг жасадини олдик”, дейди Путин.

 

Шунингдек, Россия раҳбари Украина бўйича музокаралар омма олдида эмас, тинч ва сокин муҳитда ўтиши кераклигини айтиб ўтган.

 

“Муаммони тинч йўл билан ҳал қилиш учун биз музокараларни омма олдида эмас, балки осойишта муҳитда хотиржамлик билан ўтказишимиз керак. Айнан шу мақсадда биз учта гуруҳ тузишни таклиф қилдик. Украина томони эса бунга ижобий муносабат билдирди”, дейди Путин.

 

Унинг таъкидлашича, узоқ муддатли сулҳ шартлари ўзгаришсиз қолган.

 

“Биз уларни ўтган йилнинг июнь ойида Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти билан бўлиб ўтган йиғилишда шакллантирган эдик. Бунга рус тили, мустақиллик ва православ черкови, Украинадаги насроний черкови ривожланиши учун муносиб шароитлар киради. Буларнинг барчаси биргаликда муҳокама қилиниши керак ва умуман ҳеч қандай муддатсиз, узоқ муддатли, мустаҳкам тинчлик учун асос бўлиши керак”, дея қўшимча қилган Россия етакчиси.

 

Александр Лукашенко Америка президенти Доналд Трампнинг ультиматумига изоҳ бериб, сиёсатда бундай йўқ тутиб бўлмаслигини айтди.

 

“50, 60, 10 кун. Сиёсат бундай бўлмайди. Агар у тинчликни истаса, бунга эҳтиёткорлик билан ёндашиши керак. Ахир бу ҳарбий можаро ва у ерда айниқса ядровий давлатга буйруқ бериб бўлмайди. Бу шунчаки кулиш”, деган Беларус раҳбари.

 

Шунингдек, Россия президенти “Орешник” ракеталарини тизимли равишда ишлаб чиқиш йўлга қўйилганини гапирган.

 

“Биз биринчи церийали “Орешник” тизимини ишлаб чиқардик. У армияга топширилди. Энди сериал ишлай бошлади. Мутахассисларимиз келажакдаги позициялар учун жой танладилар ва ҳозирда ушбу позицияларни тайёрлашмоқда. Демак, биз катта эҳтимол билан йил охиригача бу масалани ёпамиз”, деди Владимир Путин.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.