Жаҳон

Улар 35 йил урушди ва энди улар дўст – Трамп

Вашингтонда Трамп воситачилигида Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги тарангликни тугатишга мўлжалланган тинчлик битими имзоланди.

Улар 35 йил урушди ва энди улар дўст – Трамп

Вашингтондаги Оқ уйда АҚШ президенти Дональд Трамп ҳузурида Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ўртасида 30 йилдан ортиқ давом этган можарони тугатишга мўлжалланган АҚШ воситачилигидаги тинчлик битими имзоланди.

 

Битим шартларига кўра, Озарбайжонга унга тегишли эксклав Нахчивонга эркин кириш имконини берувчи стратегик “Зангезур транзит йўли” — “Trump Route for International Peace and Prosperity” очилади. Ушбу йўл орқали темирйўл, қувур линиялари ва оптик толали коммуникациялар ҳамда энергия тармоқлари ўтказилиши кўзда тутилган. Йўл 99 йиллик ижарага АҚШга берилади ва АҚШ назоратидаги консорциум томонидан ривожлантирилади.

 

Бундан ташқари, Арманистон билан Озарбайжон АҚШ билан энергетика, технология, савдо ва мудофаа ҳамкорлиги бўйича қўшимча битимлар имзолади. Шунингдек, АҚШ орқали Россиянинг минтақадаги нуфузи камайиб бораётгани таъкидланди. Иккала етакчи — Пашинян ва Алиев — Трампни тинчлик бўйича Нобел мукофоти учун номзод қилиб кўрсатишга тайёр эканликларини билдирди.

 

Аммо экспертлар бу битимнинг амалий натижа бериши учун узоқ муддатли АҚШ иштирокига боғлиқ эканлигини, битим инсон ҳуқуқлари, Нагорний Қорабоғдаги кўчирилган аҳоли масаласи каби муаммоларни ҳал этмаганлигини таъкидламоқда.

Исроил ҳужумлари Ғазони “заҳарли хароба”га айлантирди — Oxfam

Исроил ҳужумлари Ғазони “заҳарли хароба”га айлантирди — Oxfam

Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиётлари сув, тупроқ ва ҳавонинг кенг кўламда ифлосланишига олиб келиб, аҳоли саломатлиги ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигига жиддий таҳдид туғдирмоқда.

Наркотик контрабандасининг ғайриоддий усули: 4 киши 280 та капсула билан ушланди

Наркотик контрабандасининг ғайриоддий усули: 4 киши 280 та капсула билан ушланди

Гумонланувчилар суд қарори билан ҳибсга олиниб, қамоққа юборилган.

Хитойда жосуслик иши: давлат сирларини сотган амалдор ўлимга ҳукм қилинди

Хитойда жосуслик иши: давлат сирларини сотган амалдор ўлимга ҳукм қилинди

Амалдор хорижий давлатга 100 дан ортиқ маълумот етказган, уларнинг 35 таси давлат сири деб топилган.

Калининград блокадаси хавфи: Россия иккита темирйўл пароми қуради

Калининград блокадаси хавфи: Россия иккита темирйўл пароми қуради

Ушбу чора Калининград вилоятини транспорт блокадасидан ҳимоя қилиш ва унинг узлуксиз таъминотини йўлга қўйиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Тожикистон Халқаро жиноят судидан чиқмоқда: БМТга билдиришнома юборилди

Тожикистон Халқаро жиноят судидан чиқмоқда: БМТга билдиришнома юборилди

Мамлакат 2027 йил ноябридан статут иштирокчиси бўлмайди.

Янги Конституция рад этилса, Пашинян бош вазирликдан кетади

Янги Конституция рад этилса, Пашинян бош вазирликдан кетади

Арманистон бош вазири референдум натижасига қараб истеъфога чиқиши ёки тинчлик жараёнини якунлаш устида ишлашда давом этишини маълум қилди.

Трамп Эрон ҳужумлари кучайганини айтди: барча ракета ва дронлар уриб туширилган

Трамп Эрон ҳужумлари кучайганини айтди: барча ракета ва дронлар уриб туширилган

АҚШ президенти ҳужумлар кучайганини АҚШдаги оралиқ сайловларда демократлар ғалаба қозонгани билан боғлади.

Қирғизистондаги қурилиш объектида ёнғин: икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Қирғизистондаги қурилиш объектида ёнғин: икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Яна бир нафар фуқаро эса реанимацияга ётқизилган.