Ўзбекистон

Қибрайда 30 йиллик дарахтлар кесилди: аҳоли норозилик билдирмоқда

Гувоҳларнинг айтишича, дарахтларни кесишда ҳокимият вакиллари бўлган, аммо рухсатнома тақдим этилмаган.

Қибрайда 30 йиллик дарахтлар кесилди: аҳоли норозилик билдирмоқда

Ижтимоий тармоқларда Қибрай тумани, Ботаника маҳалласидан туширилган видео тарқалди. Унда ёши 30 йил ва ундан ҳам катта бўлган дарахтларнинг оммавий тарзда кесилаётгани акс этган. Гувоҳларнинг айтишича, воқеа жойида милиция ходимлари ва туман ҳокими бўлган, бироқ кесишга рухсат берувчи ҳужжатлар ва расмий изоҳлар тақдим этилмаган.

 

Маҳалла аҳолиси бу ҳудудда яқинда янги дарахтлар экилганини, мунтазам суғориш ва ҳудудни тозалаш ишлари олиб борилганини таъкидлашмоқда. Аммо бир неча соат ичида барча дарахтлар кесилиб, яшил ҳудуд бутунлай йўқ қилинди.

 

Аҳоли воқеани тўхтатишга ҳаракат қилган, лекин бунга эриша олмаган. Уларнинг айтишича, кесиш ишлари ҳокимият топшириғи асосида олиб борилаётгани айтилган, аммо расмий фармойиш кўрсатилмаган.

 

Маҳаллий фаоллар воқеа юзасидан прокуратура ва Экология вазирлигига мурожаат қилган, аммо уларнинг айтишича, бирор вакил воқеа жойига келмаган. Ҳозирча расмий идоралар томонидан ҳолат юзасидан изоҳ берилмаган.

custom img

Тошкентда 9-синф ўқувчини калтаклаган ўқитувчига жиноят иши қўзғатилди

Жанжал вақтида ўқитувчи томонидан ўқувчига тан жароҳати етказилган.

custom img

Қирғизистон–Ўзбекистон чегарасидаги учта пункт 24 соатлик иш режимига ўтди

Ушбу тартиб 2026 йил 1 октябргача амал қилиши белгиланган.

custom img

“Бунёдкор” ходимларининг 867 млн сўм иш ҳақи тўлиқ ундирилди

Стадионда фаолият юритаётган 49 нафар ишчи ойлик маошларини ололмаётганини маълум қилган эди.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ҳайдовчи иштирокидаги ЙТҲда 10 ёшли қиз вафот этди

“Маlibu“ бошқарган вояга етмаган шахс пиёдалар йўлагида уч нафар қизни уриб юборган.

custom img

Расман Қурбон ҳайити қачон нишонланиши маълум қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади.

custom img

Тошкентда ўқитувчи 9-синф ўқувчисини калтаклади

Ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот органлари вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкент вилоятида 20 минг долларлик ноқонуний ер савдоси тўхтатилди

Маҳалла раиси, кадастр муҳандиси ва яна бир фуқаро 10 сотих ерни сотмоқчи бўлган.

custom img

Андижон вилоятида бедарак йўқолган ўсмирнинг жасади Қорадарёдан топилди

У дўстлари билан дарёга чўмилиш учун бориб, сувга чўкиб кетган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"