Жаҳон

Россия мактабларида мигрант ўқувчиларнинг хатти-ҳаракатлари алоҳида кузатувга олинади

Ўқитувчилар ёзма ишлар, суҳбатлар ва аноним сўровлар орқали ўқувчиларнинг фикрларини ўрганади.

Россия мактабларида мигрант ўқувчиларнинг хатти-ҳаракатлари алоҳида кузатувга олинади

Россия Таълим вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Фан ва олий таълим вазирлиги ҳамкорлигида мигрант болаларнинг фикри ва хулқ-атворини мониторинг қилиш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқилди.

 

Oxu.Az’нинг “Ведомости” нашрига таяниб хабар беришича, ҳужжатда ўқитувчиларга ўқувчиларнинг қонунбузарликка мойиллиги, тарихий хотира, анъанавий қадриятлар ва давлат рамзларига ҳурматсизликни ифодаловчи фикрлар мавжудлигини аниқлаш учун уларнинг ёзма ишлари ҳамда кундалик ифодаларини кузатиш тавсия этилади.

 

Шунингдек, муҳожир болаларнинг “Муҳим суҳбатлар” дарсларига муносабати, сиёсий, ижтимоий ва диний мавзулар бўйича радикал қарашлар ёки муросасизлик ҳолатлари аниқланса, тегишли чоралар кўрилиши белгиланган.

 

Тўлиқроқ маълумот олиш мақсадида ўқитувчиларга норасмий шароитларда индивидуал суҳбатлар ва аноним сўровлар ўтказиш ҳам тавсия этилган.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Россия мактабларида мигрант ўқувчиларнинг хатти-ҳаракатлари алоҳида кузатувга олинади | Zamon.uz