Ўзбекистон

Тошкентда тунги автобуслар йўлга қўйилиши кутиляпти

Улар тунги соат 22:00 дан 06:00 гача ҳаракатланади.

Тошкентда тунги автобуслар йўлга қўйилиши кутиляпти

Тошкент шаҳрида соат 22:00 дан 06:00 гача ҳаракатланадиган, қизил рангдаги автобуслар йўлга қўйилиши мумкин. Улар 15 та йўналишда аэропорт, вокзал ва туризм кўчалар бўйлаб ҳаракатланади. Бу учун маҳаллий бюджетдан 33 млрд сўм талаб қилинади.

 

Бу ҳақида 12 август куни халқ депутатлари шаҳар кенгашининг йиғилишида Тошкент шаҳри транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Аллаёр Норбўтаев маълум қилди.

 

Таклифга кўра, автобуслар аэропортлар, темирйўл вокзаллари, метро бекатлари, тундаги туризм кўчалари, савдо ва кўнгилочар марказлар, йирик деҳқон бозорлари, талабалар ётоқхонаси ва шифохоналар орқали ҳаракатланади. Умумий ҳисобда 15 та йўналиш икки босқичда, оралиқ интервали дастлаб ярим соатни ташкил этган ҳолда ташкил этилади.

 

Чипта нархи кундузги билан бир хил бўлиши айтиляпти.

custom img

Русланбек Давлетов Президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

Давлетовнинг ўрнига Олим Давлатович Давлатов Президентнинг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

custom img

Қарзи бўлмаган 3600 та хонадонга солиқ қарздорлиги ҳисобландими?

Тошкентда айрим хонадонлар учун ер солиғи қайта ҳисобланганига изоҳ берилди.

custom img

"Маданиятчилар нима қилса ҳамма эргашадику, дарахт экишни мода қилишсин" — Расул Кушербоев

Кушербоев дарахт экишни туғилган кун ва фарзандли бўлиш каби муҳим саналар билан боғлаб, уни яхши анъанага айлантиришни таклиф қилди.

custom img

Андижонда қизларни Туркияга фоҳишаликка олиб кетишга уринган аёллар ушланди

Улар қизларни юқори маошли иш таклифи билан алдаб, Туркияга олиб кетмоқчи бўлган.

custom img

Ўзбекистонда “Бозор назорати тўғрисида”ги қонун маъқулланди

Хавфли ва сифатсиз ноозиқ-овқат маҳсулотларини аниқлаш ҳамда муомаладан чиқаришнинг янги механизми жорий этилади.

custom img

“Диний экстремизм” атамаси “экстремизм” тушунчасига алмаштирилади

Ўзбекистонда экстремистик ташкилотларда иштирок этиш, уларни тузиш ва раҳбарлик қилиш учун жавобгарлик табақалаштирилади.

custom img

Қашқадарёда 856 нафар талабанинг контракти тўлаб берилади

Ушбу мақсад учун жами 3,78 миллиард сўм маблағ ажратилди.

custom img

Навоийда 340 млн сўмлик олтин савдосига чек қўйилди

212,9 грамм олтинни сотмоқчи бўлган шахслар харидордан 20 минг АҚШ доллари ва 100 млн сўм олаётганида қўлга олинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"